АсосийJinoyat

Бухородаги жиноятчи аёл 15 йил деганда қўлга тушди

'Бухородаги жиноятчи аёл 15 йил деганда қўлга тушди'ning rasmi

 Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёл Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган.

Жиноятчи аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тадбирлар давомида, 15 йилдан сўнг унинг Ўзбекистонга келиши таъминланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

    Бошқа янгиликлар