АсосийJamiyat

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш нега тўлиқ амалга оширилмаганига изоҳ берилди

'Ўзбекистонда исломий молиялаштириш нега тўлиқ амалга оширилмаганига изоҳ берилди'ning rasmi

Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов нега Ўзбекистонда Исломий молиялаштириш тўлиқ жорий этилмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.  

Норқулов Президент Шавкат Мирзиёев ҳар йили бу масалани парламентга юборишини ва ҳукумат сўнгги 5 йил давомида бу борада иш олиб борганини таъкидлади. Вазир ўринбосари бу нафақат банк хизматлари, балки мураккаб тизим эканлигига эътибор қаратди. У исломий банкни жорий этиш имконияти ҳақида гапирар экан, тизимнинг мураккаблигидан ташқари, фуқароларнинг тижорат банкларига ишончини ошириш зарурлигини таъкидлади.  

"Гап шундаки, мамлакат аҳолисининг молиявий саводхонлиги даражаси анча паст. Эҳтимол, одамлар оддий банк хизматлари ҳақида нимадир билишади, лекин исломий молиялаштириш ҳақида деярли маълумотга эга эмас. Бу мавзу, айниқса, финтечнинг ривожланиши шароитида долзарбдир.  

Муайян салоҳиятни яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш зарур. Aҳолининг молиявий саводхонлиги ошиши билан исломий банк тизимини жорий этиш анча осонлашади”, - деди Норқулов.

 

    Бошқа янгиликлар