АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон жамоаси "АрМИ-2021" ўйинларида "Gentra" автомобилини қўлга киритди

Куни кеча Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “AрМИ-2021” VII Халқаро армия ў...

'Ўзбекистон жамоаси "АрМИ-2021" ўйинларида "Gentra" автомобилини қўлга киритди'ning rasmi

Куни кеча Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “AрМИ-2021” VII Халқаро армия ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон мезбонлик қилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги масъул мутасаддилари, ҳарбий округ бошқарув аппарати офицерлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Мусобақалар ғолиб ва совриндорлари эълон қилиниб, уларни тақдирлаш маросими бошланган.

Биринчи навбатда "Ҳарбий-тиббий эстафета"нинг аёллар ва эркаклар гуруҳлари ўртасидаги яккалик баҳсларида муносиб кураш олиб бориб, ғолибликка эришган ва жамоасига юқори балларни тақдим қилган врач мутахассислар ҳамда кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари "Энг илғор шифокор", "Энг илғор ўрта тиббиёт ходими", "Энг яхши ҳайдовчи" номинациялари бўйича медаль ва совғалар билан тақдирланган.

Кейин мазкур мусобақанинг барча шартлари бўйича тўпланган умумий натижаларга кўра юқори ўринларни эгаллаган жамоалар шоҳсупага кўтарилишган. 

Жумладан, Хитой Халқ Республикаси III ўрин, Россия Федерасияси II ўрин ва ниҳоят, мутлақ ғолиб – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоасига учинчи бор "АрМИ-2021" кубоги ва бош соврин — "Gentra" автомобилининг калити тантанали топширилган.

Бошқа янгиликлар