Айни вақтда абитуриентлар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг жавоблари (мандат)ни интизорлик билан кутмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаевнинг хабарига кўра, жавоблар бугун кечқурун ёки эртага чиқиши кутилмоқда.
"Мандатнинг аниқ қачон чиқишини аниқлаштириш учун яна бир бор Давлат қабул комиссияси билан боғландим. Жуда катта эҳтимол билан мандат бугун кечки пайт ёки эртага чиқишини айтишди", дейди у ўз хабарида.