1

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

ЖАМИЯТ 03.09.2021, 16:22
Теглар: ИИВ, Тайинлов
Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.

Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ўқув ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Полковник Камалов Ойбек Aхматович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг ўринбосари – Aкадемиянинг Нукус филиали бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар О.Камалов ИИВ Aкадемияси Сиртқи таълим факултети бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Давранов Хусниддин Бахранович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Х.Давранов ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, кадрлар фаолиятини назорат этиш бошқармаси, марказий аппарат кадрлар фаолиятини назорат этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шарҳлар

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

22.04.2024, 23:22

"Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда "Tasnim" ахборот агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Абдул Ғаффор Баҳр олдинроқ "Толибон"нинг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланган Муғфуруллоҳ Шаҳобнинг ўрнини...
Улуғбек Мухаммадиев янги лавозимга тайинланди

14.01.2022, 22:40

Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Маълум қилинишича, Мухаммадиев бунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги...
Ҳамширани сочидан тортиб судраган фарғоналик эркак ИИО нинг собиқ ходими эканлиги маълум бўлди

28.08.2021, 07:55

Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеохабар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан дастлабки...
Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

20.08.2021, 12:23

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.Бундан ташқари, Учкўприк...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1