АсосийJamiyat

2022 йилда ғалла ҳосили учун минимал нарх маълум қилинди

'2022 йилда ғалла ҳосили учун минимал нарх маълум қилинди'ning rasmi

Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн сўм бўлишини эълон қилади. 

Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.

    Бошқа янгиликлар