АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 миллиондан ошди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 миллиондан ошди'ning rasmi

3 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 118 461 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 22 569 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 80 611 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 15 281 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 890 793 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 625 859 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 3 886 810 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 378 124 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 058 336 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  1. Хоразм вилояти (18 086 доза),  
  2. Андижон вилояти (15 417 доза),
  3. Тошкент вилояти (12 035 доза)  банд қилди.
  4. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  5. Фарғона вилоятида 1 684 595 доза,  
  6. Наманган  вилоятида 1 680 972 доза,  
  7. Андижон вилоятида 1 566 614 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар