АсосийSport

I МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунида 4 та медал қўлга киритди

'I МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунида 4 та медал қўлга киритди'ning rasmi

Хабарингиз бор, бугун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинлари расман очилди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз ҳозирча 4 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларимиз юнон-рум кураши усталаридир. Жумладан, Муроджон Aлимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медалга сазовор бўлди. Aброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон делегациясининг яна бир қисми Қозонга жўнаб кетган эди.

    Бошқа янгиликлар