АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистондаги учта мактабнинг вариатив синфи ўқувчилари деярли 100 фоизлик натижа билан талаба бўлди

Aмударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби вариатив синфининг 27 нафар битирувчисидан...

'Қорақалпоғистондаги  учта мактабнинг вариатив синфи ўқувчилари деярли 100 фоизлик натижа билан талаба бўлди'ning rasmi

Aмударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби вариатив синфининг 27 нафар битирувчисидан 24 нафари талабаликка қабул қилинган. Улардан 8 нафари давлат гранти, 17 нафари тўлов шартнома асосида ўқишга кирган. Бу 93 фоизлик натижа.

Қўнғирот тумани 2-сонли мактабдаги Технология йўналиши бўйича вариатив синфда 31 битирувчидан 27 нафари (87 фоизи) талаба бўлган.

Шунингдек, Aмударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-“б” синф 100 фоизлик, 11-“в” синф 88 фоизлик, жами 94 фоиз ўқувчилар ОТМга ўқишга кирган.

Бошқа янгиликлар