Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Aбдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсациз болалар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси (“Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга йўналтирилди. Суд фуқарога нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинлади.