2021-2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.
magistr.dtm.uz сайти орқали:
magistr.dtm.uz сайтига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг “Магистратура-2021” бўлимидан талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда):
@mandat2021bot
@mandat_2021_1_bot
@mandat2021_2_bot
@mandat2021_3_bot
@mandat2021_4_bot
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.