1

100 000 сўм ишламоқчи бўлган сурхондарёлик қўшмачига жиноий иш очилди

ЖИНОЯТ 06.09.2021, 06:06
100 000 сўм ишламоқчи бўлган сурхондарёлик қўшмачига жиноий иш очилди

Термиз шаҳрида 22 август куни соат 20.00 ларда, вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, шаҳарнинг "Мангузар" маҳалласида яшовчи, И.Гулноз яшаш уйида, шаҳарнинг "Мангузар" маҳалласида яшовчи, A.Достон ва Олтинсой туманида яшовчи, A.Маликаларга 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 29 август куни И.Гулнозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1