АсосийSport

МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси бир кунда 27 та медални қўлга киритиб, иккинчи ўринга кўтарилди

'МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси бир кунда 27 та медални қўлга киритиб, иккинчи ўринга кўтарилди'ning rasmi

Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган МДҲ ўйинларининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди. 5 сентябрь кун дастурида баҳсларга киришган вакилларимиз 14 та олтин, 12 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.

Медаллар бокс ва белбоғли кураш бўйича қўлга киритилди. Ҳар икки спортда ҳам ёш атлетларимиз мос равишда 7 тадан олтин медални делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйишди.

Бугун шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз ҳақида маълумот:

Олтин:

Бокс:

-48 кг: Жавоҳир Қўйсинов

-50 кг: Саят Ильясов

-54 кг: Фаррух Тўлаганов

-63 кг: Бунёджон Амиров

-46 кг: Гулсевар Ғаниева

-63 кг: Ситора Баҳодирова

-70 кг: Ойша Тоирова

Белбоғли кураш:

-57 кг: Камронбек Ортиқов

-68 кг: Ойбек Султонов

-75 кг: Нусратбек Султонбоев

-82 кг: Муҳаммаджон Расулов

-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадиев

-52 кг: Фарангиз Абдунабиева

-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова

Кумуш:

Бокс:

-46 кг: Илҳомжон Эргашев

-57 кг: Қаҳрамонжон Фозилов

+80 кг: Равшанжон Солиев

-48 кг: Робияхон Бахтиёрова

-50 кг: Шаҳина Неъматова

-57 кг: Раъно Муратбоева

-60 кг: Мухлиса Тохирова

-66 кг: Санобар Бозорбоева

-80 кг: Олтиной Сотимбоева

Белбоғли кураш:

-48 кг: Моҳигул Ибрагимова

-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева

-76 кг: Земфира Азатова

Бронза:

+76 кг: Мунисахон Носирова.

Бундай улкан натижадан сўнг делегациямиз 14 та олтин, 14 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилиб олди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар