Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2021” тадбири давомида, олинган тезкор маълумотлар асосида М.Наршахий кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Қ.Ў.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, томорқа эрида судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган бир туп «каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.