Бутун дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазиятга қарамай, юртимизда "телетуризм" муваффақиятли ривожланмоқда. Машҳур телешоулар муаллифларининг тасвирга олиш ишларини Ўзбекистонда ўтказишга бўлган қизиқишлари бунинг ёрқин далилидир.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Белгиянинг “Эcчолине” компанияси билан реалити-шоу яратишга доир шартномани имзолади. Лойиҳа 15 йил давомида эфирга узатилиб, катта шуҳратга эришган.
Реалити шоу бир неча жамоалар пойгаси орқали муайян мамлакат маданиятини очиб беришга қаратилган ҳамда у миллионлаб франсуз томошабинларидан иборат аудитория томонидан катта қизиқиш билан кузатилади.
Шу муносабат билан Наманганга 100 кишидан иборат суратга олиш гуруҳи етиб келди. Улар 16 кун давомида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида - Қўқондан Нукусгача шоу-кўрсатувини тасвирга олади.
Лойиҳа туризм соҳасидаги тадбиркорларнинг даромадини ошириш имконини беради, чунки уни яратишга гидлар, туроператорлар, меҳмонхоналар ва ҳунармандлар жалб қилинган.
"Биз Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовдан ғояларимизни тўлиқ қўллаб -қувватлагани учун миннатдормиз. Aйтишим мумкинки, Ўзбекистон бошқа давлатлардан фарқли равишда тасвирга олиш гуруҳларини жуда самимий кутиб олди. Биз сизнинг меҳмондўстлигингиздан мамнун ҳолда Ўзбекистонни ўз томошабинларимиз орасида тарғиб қилишга тайёр эканлигимизни билдирамиз", - дея таъкидлади лойиҳа менежери Сафи Деҳили.
Шоу-кўрсатувнинг Франсия телевидениесидаги тақдимоти 2022-йилнинг баҳорига режалаштирилган.
Aввалроқ, 2018-йилда Ўзбекистонда машҳур “ББC Тwо” телеканалининг "Дунё бўйлаб пойга" туристик реалити -шоуси суратга олинган. 2020-йилда унинг муаллифлари Британиянинг энг нуфузли телевизион ва кино мукофоти ҳисобланган “БAФТA”га сазовор бўлган.






