Бугун, 6 центябр куни соат 13:36да Самарқанд шаҳар “Сартепо” даҳасидаги 1-сонли кўп квартирали уйнинг 70-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Воқеа жойига ФВВнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:46да етиб бориб, ёнғин соат 14:25да ўраб олинган ва соат 14:41да тўлиқ бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга тарқалиб кетиши олди олинган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 35 кв.метр майдони зарарланган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.






