АсосийЖАМИЯТ

Автомобиль бозоридаги монополияни акс эттирган граффити ўчириб ташланди(фото)

Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун уз...

'Автомобиль бозоридаги монополияни акс эттирган граффити ўчириб ташланди(фото)'ning rasmi

Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари суратлар Чилонзор туманида жойлашган АҚШнинг собиқ элчихонаси деворига чизилганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, граффитиларни ўчириб ташлашга ҳаракат қилинган. Жумладан, интернетда сариқ формадаги ишчиларнинг суратлар устидан бўёқ тортаётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди.

Бироқ, Daryo нашри кеча, 5 сентябрь куни ўчириш ҳаракати муваффақиятсиз тугаганини маълум қилди.

Кейинроқ, Inkuzart ўз саҳифасининг ҳикоялар қисмида граффитининг катта қисми оқ бўёқ ёрдамида ўчириб ташлангани тасвирланган фотосуратни эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда эса янги граффит тўлиқлигича бўяб ташлангани акс этган фото эълон қилинди.

Тошкентда маҳаллий граффитичининг UzAutoMotors монополиясига ишора қилинган суратининг катта қисми ўчириб ташланган.

Маълумотларга кўра, 4 сентябрь куни Inkuzart тахаллуси билан танилган Абдураҳмон исмли граффити устаси Чилонзор туманидаги бинолардан бири деворига чизилган янги ижод намунаси сурати ва чизиш жараёни акс этган видеони эълон қилган.

Якуний граффитида автомашина олиш учун узун навбатда турган одамлар акси кўзга ташланади.

Кўча рассоми ўз Telegram каналида сурат остига "Монополия" дея изоҳ қолдирган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқда ушбу граффити устига бўёқ тортаётган сариқ нимчадаги кишилар сурати тарқалган.

Бугун, 6 сентябрь куни рассом катта қисми оқ бўёқ билан ўчириб ташланган граффити суратини эълон қилиб, сурат остига "Навбат камайди" деб ёзган.

Ҳозирча, граффити ким томонидан ва нима мақсадда ўчириб ташлангани номаълум.

    Бошқа янгиликлар