2021 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161108 (+597) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 61 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 55 нафари Фарғона вилоятида,
- 29 нафари Хоразм вилоятида,
- 94 нафари Тошкент вилоятида,
- 210 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 27 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 27 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 37 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 83 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 60 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар
🔹Тошкент вилоятида 115 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 198 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152938 (+654) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1125 нафарни ташкил қилди.





