1

Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукусда ўтказилади

МАДАНИЯТ 07.09.2021, 15:20
Теглар: Халқаро бахшичилик фестивали
Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукусда ўтказилади

Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш мақсадида иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш жойи этиб Нукус шаҳри белгиланди.  Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Маданият вазирлиги мутасаддилари маълум қилди.

Фестивалда маҳоратли бахшиларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бахшилар ўртасида кўрик-танлов ташкил этилади.

Мазкур тадбирда илмий-амалий конференциялар, хорижий ва Ўзбекистон санъати усталари ҳамда бахши-шоирлар концертлари ўтказилади. Шунингдек, сайиллар, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Фестиваль доирасида ўтказилиши режалаштирилган конференцияни эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда онлайн ва оффлайн (гибрид) шаклда ўтказиш режалаштирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1