1

"Абдулла Орипов" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 07.09.2021, 21:15
"Абдулла Орипов" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Бугун, 7 сентябрь куни Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмнинг премьераси ўтказилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Адиблар хиёбони”га ташрифи давомида берилган топшириқлари ва киноижодкорлар билан ўтказилган учрашувнинг 92-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Халқ юраги” туркумидаги 24 нафар адибларга бағишланган фильмлар яратилди.    

Премьерадан олдин Кинематография агентлиги ва Тошкент иригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандисларии институти томонидан "Шеъриятга бахшида умр" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилади. Тадбирда шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар, шеърий парчалар ижро этилди. Маълумот учун, бу йил Абдулла Орипов таваллудига 80 йил тўлди.

Шундан сўнг, Кинематография агентлиги ва Тошкент иригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандисларии институти буюртмасига биноан “SPECTRE” студияси томонидан суратга олинган “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми намойиш этилди.  

Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Акмал Саидов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.

Фильмни тасвирга олиш ишлари Тошкент ва Қашқадарё вилоятида, Тошкент шаҳрида ҳамда “Ўзбекфильм” киноконцерни павильонида бўлиб ўтган.

Куни кеча Бобур ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилганди. Олдинда Огаҳий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1