АсосийSport

Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиганлар таркиби эълон қилинди

'Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиганлар таркиби эълон қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Россияда ҳарбийлар ўртасида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бугун бокс бўйича мамлакат терма жамоаси мураббийлар кенгаши ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон  шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.  Марказий ҳарбий спорт клубининг бокс бўйича мураббийи Уйғун Сиддиқовнинг маълумотида келтирилишича, Абдумажид Маннопов, Фозилжон Абдумуродов, Самандар Холмуродов, Шунқор Абдурасулов, Мужибилло Турсунов, Билол Мирзараҳимов, Нурислом Исмоилов, Шоҳрух Рустамов, Жавоҳир Тоғаймуродов ва Лазиз Муллажонов эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ғолиблик учун жанг олиб боради.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Азиза Ёқубова, Ситора Турдибекова, Райҳона Қодирова, Навбаҳор Ҳамидова ва Мавлуда Мавлонова ўз вазнларида жаҳон чемпионлиги учун Москва рингларидаги жангларда қатнашади.

Бошқа янгиликлар