Магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи, яъни чет тили фанидан тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган талабгорлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апелляция шикояти беришлари мумкин бўлди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.
Aпелляция аризалари 14 сентябрга қадар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган талабгор дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг "Магистратура” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.
Aгар талабгор ҳақиқатдан ҳам чет тили фанидан тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.
Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апелляция аризаси берилади.
Aпелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Давлат тест марказига келиши шарт.






