Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партиясининг навбатдаги Қурултойи ўтказилди. Унда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда Партия Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қурултойда партиядан президентликка номзод сифатида кўрсатилган партия сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Aбдуҳалимов номзоди ҳудудий партия ташкилотларидан сайланган 266 нафар делегат томонидан маъқулланган.