️Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган 4-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун келган фуқаро, 1974 йилда туғилган В.К.нинг маълумотлари махсус марказлашган дастур орқали текширилганда, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25 ва 166-моддаларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2016 йил сентябрь ойидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
️Бўлимда хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ ходимлари А.Тошпўлатов ва С.Авазовлар томонидан қидирувдаги фуқаро В.К. ушланиб туман ИИБга топширилган.






