3 сентябрь куни соат 21:30ларда Қарши шаҳарнинг “Чулқувар” маҳалласида яшовчи Шаҳриёр жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Ислом Каримов кўчасида жойлашган “Баҳор” савдо маркази рўпарасида, Ғузор туман “Жарариқ” маҳалласида яшовчи Жонибек билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шунда Шаҳриёр жамоат жойида фуқароларнинг кўз ўнгида ёнидаги пневматик пистолетдан бир неча маротаба ўқ узиб, Жонибекка тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Натижада, пневматик пистолетдан отилган ўқлардан иккитаси Жонибекка тегиши оқибатида у тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Шахриёрга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.






