1

Бугун Мақсуд Шайхзода ҳақидаги ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 09.09.2021, 09:59
Бугун Мақсуд Шайхзода ҳақидаги ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Бугун соат 19:00 да Адиблар хиёбонида Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган “Икки халқ дилбанди” ҳужжатли фильмининг премьераси ўтказилади. Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар премьералари Кинематография агентлиги томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда  Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Икки халқ дилбанди” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан суратга олинган.

 

Куни кеча Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди. Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлмон, Абдулла Қодирий, Ойбек ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1