АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1 кун ичида 653 нафар киши коронавирус юқтириб олди

'Ўзбекистонда 1 кун ичида 653 нафар киши коронавирус юқтириб олди'ning rasmi

2021 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 162421 (+653) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, энг кўп касаллик қайд этилганлар сони Тошкент шаҳрига тўғри келган.

Хусусан, янги касалланиш ҳолатларининг 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 68 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 14 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент вилоятида,
  • 242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар,

🔹Андижон вилоятида 70 нафар,

🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,

🔹Жиззах вилоятида 22 нафар,

🔹Қашқадарё вилоятида 14 нафар,  

🔹Навоий вилоятида 12 нафар,

🔹Самарқанд вилоятида 80 нафар,  

🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,

🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,  

🔹Хоразм вилоятида 26 нафар

🔹Тошкент вилоятида 119 нафар,

🔹Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 154374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1137 нафарни ташкил қилгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар