Бугун Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги темир йўл кесишмасида поезд билан юк машинаси тўқнашиб, ҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, айни пайтда ҳодиса юзасидан вилоят ИИББ транспортда жамоат хавфсизлигини таьминлаш бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.






