АсосийJamiyat

Сенат раиси Венада БМТ Бош котибининг ўринбосари билан музокаралар олиб борди

'Сенат раиси Венада БМТ Бош котибининг ўринбосари билан музокаралар олиб борди'ning rasmi

Шу кунларда Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Вена шаҳрида Парламентлараро иттифоқ томонидан БМТ ва Австрия парламенти билан ҳамкорликда ташкил этилган Аёл спикерларнинг 13-саммити ва Парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференциясида иштирок этмоқда.

Сенат раиси Венага ташрифи давомида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи котиби Геда Вали билан учрашгани ҳақда ўзининг телеграм саҳифаси орқали маълум қилди.

" - БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, ушбу ташкилотнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастурини қабул қилиш ҳамда гиёҳванд моддалар айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш музокараларнинг асосий мавзулари бўлди.

2022-2025 йилларга мўлжалланган ушбу дастурнинг амалга оширилиши одам савдоси, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ўрганиш, шунингдек, оила қадриятларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари доирасида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларининг салоҳиятини ошириш имконини беради", дейди Танзила Нарбаева.

 

    Бошқа янгиликлар