АсосийJamiyat

Хорижий давлатдаги олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

'Хорижий давлатдаги олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат  инспекцияси матбуот котиби Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриент ёшлар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган бир қанча долзарб саволларга жавоб берди.

Хорижий давлатдаги олий таълим муассасасида ўқиш истагида бўлган ёшлар келажакда ўзлари танлаган олий таълим муассасасининг дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратиши лозим?

— Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Кейинги энг муҳим талаб – таълим муассасаси томонидан бериладиган  диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши зарур.

Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши зарур. “Таълим тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 3 йил, сиртқи таълим камида 4 йил, магистратура эса камида 1 йил муддат этиб белгиланган.

Агар хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган ва олий маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса, бундай ҳолларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи мамлакатимизда тан олинмайди.

    Бошқа янгиликлар