Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Тошкент педиатрия институти ва “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган “Аму соҳили куйчиси” ҳужжатли фильми премьера қилинади, дея хабар бермоқда агентлик.
Малум бўлишича, мазкур фильм Қорақалпоғистон халқ шоири Бердақ ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинган. "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.
Сценарий муаллифи Кенгесбай Каримов, режиссёр Бектилеу Низаматдинов, оператор Асенбай Асқаров, картина директори Бахтияр Мадияров.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди.
Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтиши кутилаётгани айтилмоқда.