1

Тошкентда "Ўзбекистон нодир қўлёзмалари" туркумидан факсимиле нашрлар кўргазмаси ўтказилади

МАДАНИЯТ 10.09.2021, 13:28
Тошкентда "Ўзбекистон нодир қўлёзмалари" туркумидан факсимиле нашрлар кўргазмаси ўтказилади

“Ўзбекистон маданий мероси – Янги ренессанс пойдевори” V халқаро конгресси доирасида International Hotel Tashkent меҳмонхонасида қадимий – Мирзо Улуғбекнинг “Aс-Суфий” қўлёзмаси факсимиле нусхаси жамоатчиликка тақдим этилади.

Мазкур факсимиле нусха Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Aвстриянинг “Mueller&Shindler” нашриёт уйида чоп этилган. Шу муносабат билан “Ўзбекистоннинг нодир қўлёзмалари” кўргазмаси ташкил қилинади. Унда Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиё ҳудудида яратилган энг нодир қўлёзмалар тақдим этилади. Кўргазмада “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси томонидан қўлга киритилган ютуқлар намойиш қилинади.

Шунингдек, Экспозициядан заминимиздан етишиб чиққан олимлар ва шоирлар, буюк мутафаккирлар асарларининг энг нодир намуналари ўрин олган

Мазкур лойиҳа доирасида дунёнинг энг йирик кутубхоналари ва музейларида сақланаётган, Ўзбекистон маданий мероси хазинасидан жой олган бир қатор қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари яратилиб, юртимизга олиб келинди. Улар орасида “Зафарнома”, “Меърожнома”, “Девони Ҳусайний”, “Катта Лангар Қуръони” сингари китобат санъатининг ноёб дурдоналари бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1