АсосийSalomatlik

Вакцина инсон руҳиятига таъсир қиладими?

'Вакцина инсон руҳиятига таъсир қиладими?'ning rasmi

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори вирусолог-психолог Соҳиба Утегенова жавоб беради.

- Инсонни унинг руҳияти бошқаради. Худди шундай вакцина жараёнига онгингиз ва руҳиятингиз қандай муносабатда бўлиши муҳим. Айтайлик, оддий игна санчилиш жараёнидан ҳам қўрқадиганлар учрайди. Натижада ҳаддан зиёд ҳаяжондан ҳушларини йўқотиш даражасига борганлар ҳам йўқ эмас.  

Айрим инсонлар коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналарга нисбатан салбий фикрда. Бу ҳолат, истайсизми ёки йўқ, руҳиятга таъсир қилиши муқаррар. Натижада вакцина олиш жараёнидан қўрққанимиз боис ҳар хил клиник белгилар намоён бўлади. Вакцинадан қанча қўрқсангиз, шунча кўп ножўя таъсирлар ўзини ошкор қилаверади. Шу сабабли кўпчиликка вакцина оладиган куни энг аввало рухан ва маънан  тайёрланиб келишларини маслаҳат берган бўлардим. 

    Бошқа янгиликлар