Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Камаз” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида ўтказилган танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 100 нафар ўзбекистонликлар юк автомобилларини ишлаб чиқариш корхонасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатилди.
Наманган халқаро аэропорти орқали вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот ишлари олиб борилиб, соҳага оид буклет, тарқатма материаллар берилди.
Маълумот учун, иш берувчи томонидан фуқароларимизга авиа чипта, ётоқхона харажатлари қоплаб берилади ва Россия ҳудудида ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжат расмийлаштириш, озиқ-овқат тўловлари иш хақидан қисман ушлаш шарти билан амалга оширилади.