Олий ва ўрта таълим вазирлигининг маълум қилишича, Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилган.
Эндиликда сайловларда овоз бериш учун талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.
Ўз сайлов участкангизни аниқлаш учун ҳаволага ўтинг.
Сайлов участкангизни алмаштириш учун мурожаат жўнатмоқчи бўлсангиз бу ҳаволага ўтинг.






