АсосийJamiyat

Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,1 миллион нафардан ошди

'Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,1 миллион нафардан ошди'ning rasmi

11 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 260 993 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 71 291 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 135 907 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 53 795 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 991 456 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 5 143 903 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар1 725 808 нафарни ташкил қилди.  

 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар