Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 11 сентябрь куни "Зафарободда пахта теримчиларига ёвғон-шўрва берилди" мазмунида видео тарқалган. Унда теримчилар улар учун яратилган шароит ва овқатларнинг сифатидан норозилик билдиришган. Берилаётган овқатлар қилинаётган оғир меҳнат учун қувват бера олмаслиги, ҳатто нон ўлчаб тақсимланаётганидан шикоят қилишган
Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан масъуллар томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилганини маълум қилди.
Туман ҳокими теримчиларнинг муаммоларини тўлиқ эшитиб, улардан содир бўлган ҳолат учун узр сўрган ҳамда камчиликлар бартараф этилиши, шунингдек ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўрилишини маълум қилган.

Шунингдек, 2 кун ичида тумандаги ёрдамчи теримчилар жойлашган объектлар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши маълум қилинди.






