«Uzbekistan Airways» AЖ 13 сентябрь куни Тошкент – Нукус – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Тошкентдан учиш: 08:00
Нукусга келиш: 09:40
Нукусдан кетиш: 11:40
Тошкентга келиш: 13:00
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.






