АсосийJamiyat

Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?

'Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, республикамизда жами ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 10 699 тани ташкил этган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,2 % га ошган.

 2021 йил январь-август ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 1 759 та корхоналар янги ташкил этилиб, уларнинг 1 741 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ушбу соҳада янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 620 та
  • Фарғона вилояти – 195 та
  • Самарқанд вилояти – 155 та
  • Тошкент вилояти – 115 та

    Бошқа янгиликлар