АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган аукционда ёзувчи Жоан Роулингнинг стули 400 минг долларга сотилди. Стулни сотиб олганнинг исми-шарифи сир тутилмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Жоан Роулинг айнан шу стулда ўтириб, Гарри Поттер ҳақидаги илк икки китобини ёзган. Ёзувчи ушбу стулни Эдинбург шаҳрида яшаган даврида бошқа уч стул каби текинга олган.
Роулингнинг ўзи бу стулни “Поттер стули” деб баҳосини оширган. Ёзувчининг сўзларига кўра, стулдан ажралиш унга оғир бўлган.
2002 йилда Роулинг стулни хайрия аукционига топширган ва у 2009 йилда 29,1 минг долларга сотилган эди.