Германия Украинага қўшимча 1 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц 4 октябрь куни Киевга ташрифи чоғида маълум қилди.
Шунингдек, Германия Украина энергетика тизимини тиклаш учун 350 миллион евро ажратади. Мерц Киевга ташрифи давомида Россиянинг дрон ҳужумларига қарамай, Германия Украина қўллаб-қувватлашдан воз кечмаслигини таъкидлади.
Канцлер ташрифи доирасида Германия компаниялари, Украина ҳукумати ва бизнес вакиллари ўртасида умумий қиймати қарийб 6,6 миллиард евролик 14 та келишув имзоланди. Улар орасида IRIS-T ҳаво мудофаа тизимлари, радар ускуналари ва дронларни тутиб қолувчи қурилмалар етказиб бериш бўйича шартномалар ҳам бор.
Мерц Россия президенти Владимир Путинни урушни тўхтатишга чақирди. У Германия музокараларга тайёрлигини, бироқ Украина тинч аҳолисига қарши ҳужумлар тўхтатилиши кераклигини билдирди.






