1

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

СИЁСАТ 13.09.2021, 11:30
Теглар: Президент
Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

16-17 сентябрь кунлари Президент Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бу ҳақда маълум қилди. Маълумотларга кўра, ўтган йил ШҲТ саммити пандемия сабабли онлайн форматда ўтказилган, бу сафар эса давлат раҳбарлари бевосита учрашадилар.

"Эътиборлиси, ШҲТнинг ушбу саммити ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётган бир пайтга тўғри келмоқда", – дея таъкидлайди Шерзод Асадов.

Хусусан, саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашув ўтказади. 

17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

 Кўплаб хорижий экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади. 

Ўша куни янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1