АсосийMadaniyat

Бугун Ибройим Юсупов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади

'Бугун Ибройим Юсупов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади'ning rasmi

Бугун соат 18:00 да Адиблар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳақидаги "Ашық аяз" ҳужжатли фильми премьера қилинади. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” студияси ҳамда Тошкент кимё технология институти билан ҳамкорликда суратга олинган.  

Маълум қилинишича, мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг ташаббуси билан суратга олинаётган "Халқ юраги" туркум фильмларидан бири.

Сценарий муаллифи Муратбай Низанов, режиссёр Азиз Аскаров, оператор Асенбай Аскаров.  Фильмда шоирнинг яшаган даврлари, адиблар ва шогирдларининг интервьюларидан фойдаланилади.

Шунингдек, 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар