АсосийJamiyat

Наманганда сурхондарёлик фуқаро бошқарувидаги Исузу юк машинасига урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

'Наманганда сурхондарёлик фуқаро бошқарувидаги Исузу юк машинасига урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Наманганда инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда  вилоят ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 сентябрь куни соат 04:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 250 км.да Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Сурхандарё вилоятида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли Исузи русумли юк автомашинасини Тошкент-Водий йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай қолган. Натижада шу йўналишдан ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Исузи русумли юк автомашинасига урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўрта қисмидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 1979 йилда туғилган фуқаро Исузи русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 центябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар