АсосийJamiyat

Тезкор хабар: Ўзбекистонга ваъда қилинган Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

'Тезкор хабар: Ўзбекистонга ваъда қилинган Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди'ning rasmi

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди, дея тезкор хабар тақдим этмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати.

Эслатб ўтамиз, бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берилган эди. 

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.  

Улардан:  

-1 342 480  дозаси AstraZeneca,

-18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

-460 000 дозаси "Sputnik V",  

- 3 000 060 дозаси Moderna,

- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар