“Reuters” агентлиги бир ойга яқин вақтдан бери Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари кеча, 12 сентябрь куни мамлакатни тарк этишни бошлаганини маълум қилди.
Агентлик билан суҳбатлашган учувчилардан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан биринчи гуруҳ дастлаб Бирлашган Араб Амирликларига боришини айтган. Учувчиларни кўчириш бир неча босқичда амалга оширилиши кутилганди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Ҳербст учувчиларнинг эвакуация қилинишини олқишлади.
“Умид қиламан, учоқлар Америкага қайтади, учувчилар эса ҳеч қачон толибларга қайтарилмайди”, деган элчи.