Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, 2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар:
* Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;
* Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;
* Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;
* Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
* Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев.
Бугун бўлиб ўтган пресс-конференцияда Марказий сайлов комиссияси Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги Қарор ҳамда номзодларнинг гувоҳномаларини топширди.





Фарида Эгамбердиева






