АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Путин билан олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқди

'Шавкат Мирзиёев Путин билан олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқди'ning rasmi

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар бермоқда. 

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

    Бошқа янгиликлар