Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

СИЁСАТ 14.09.2021, 18:50
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон–Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1