АсосийЖАМИЯТ

Хива шаҳри йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилмоқда (фоторепортаж)

"Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданият форуми доирасида йирик т...

'Хива шаҳри йирик халқаро анжуманларга мезбонлик қилмоқда (фоторепортаж)'ning rasmi

"Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданият форуми доирасида йирик тадбирларга мезбон бўладиган шаҳарларидан бири – бу Хива шаҳри. Бу ерда Хива шаҳрини “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилиш маросими, ЮНEСКО шафелигида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро анжумани ҳамда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасининг I йиғилиши бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Ичан-Қалъа маданий мерос объектида эса аллақачон байрам кайфияти бошланиб кетган. Қалъага кираверишдан фольклор жамоалари, қўғирчоқ усталарининг чиқишлари, Хоразм миллий рақслари, Туркий тилли давлатлар маданияти акс этган суратлар кўргазмасидан баҳраманд бўлиш мумкин.

Кеча 14 сентябрь куни Ичан-Қалъа майдонидаги амфитеатрда Туркий маданият халқаро ташкилоти “Турксой”га аъзо давлатлар маданият вазирлари иштирокида 2020-2021 йилларда Хива шаҳрига “Турк дунёси маданият пойтахти” мақомини бериш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбир аввалида ТУРКСОЙ бош директори ўринбосари Билал Чакижи турк дунёси мамлакатларини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади.

Айни пайтда эса Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ЮНЕСКО шафелигидаги “Марказий Осиё дунё цивилизацияси чорраҳасида” халқаро маданият форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбир тафсилотлари билан тез орада таништирамиз.

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар